Yangi adabiyotlar

Tarix sohasiga oid adabiyotlar


yangi adabiyotЎрта асрлар Шарқининг машҳур олим ва мутафаккирлари: китоб-альбом . -Тошкент: Ўзбекистон, 2016. -156 б.

Мазкур китоб-альбом ўрта асрлар Шарқининг машҳур олим ва мутафаккирларининг ҳаётий ва ижодий фаолиятига бағишланган.


Ijtimoiy-siyosiy sohaga oid adabiyotlar


yangi adabiyotЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга Мурожаатномасини ўрганиш ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга бағишланган илмий-оммабоп қўлланма. -Тошкент : Маънавият, 2018. -320 б.

Мурожаатномада баён қилинган устувор йўналишлар атрофлича таҳлил қилиниб, уларни талаба ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, ёш авлоднинг онгу тафаккурига замонавий педагогик усул ва технологиялар асосида сингдириш йўллари ушбу қўлланмада баён қилинган.



yangi adabiyotЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 22 декабрь 2017 йил. -Тошкент: Ўзбекистон, 2018. -88 б.

Мазкур китобда 2017 йил асосий иш якунлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий мажлисга мурожаатномаси баён қилинган.


yangi adabiyotСолнома: Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолияти хроникаси. -Тошкент: Ўзбекистон, 2018. -616 б.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 1989-2016 йиллар давомидаги сиёсий фаолияти хроникаси акс эттирилган ушбу китоб билан танишар эканмиз, давлат раҳбарининг кўп қиррали фаолияти мисолида Ватанимизнинг истиқлол тарихи, барча синов ва машаққатлари билан кўз ўнгимизда яққол намоён бўлади.


yangi adabiyotИфтихор. -Тошкент: Муҳаррирнашриёти, 2017. -172 б.

Ушбу китобда атоқли давлат ва жамоат арбоби, етук адиб, халқпарвар инсон Шароф Рашидовнинг ижодига назар, юрт тараққиёти ва келажаги учун қилган салмоқли меҳнати, зиёли аҳлига бўлган катта ҳурмати, таълим ва тарбия борасига холис муносабати, кўпчиликка қилган яхшиликлари ҳамда у кишининг шахсий ҳаётдаги намуна бўладиган ибратли ишлари хусусида сўз юритилади.


yangi adabiyotЁди ҳамиша ёдда.-Тошкент: Маънавият, 2017.-296 б.

Мазкур тўплам мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.


yangi adabiyotЗалворли қадамлар: бадиий очерклар; публицистик мақолалар. -Тошкент: aАкадемнашр, 2016. -368 б.

Мазкур китобдан ўрин олган Ватанга муҳаббат, шундай саодатли кунларга шукроналик ҳисси акс этган публицистик асарлар сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.


yangi adabiyotҲайдаров А. Сиёсий маданият масъулияти. -Тошкент: Тафаккур, 2009. -176 б.

Ушбу китобда бевосита фуқароларнинг жамиятга, содир бўлаётган ислоҳотларга, кечаётган эврилишларга муносабатининг кўзгуси бўлган сиёсий маданият борасида мушоҳада юритилади.


Iqtisod sohasiga oid adabiyotlar


yangi adabiyotИш юритиш: амалий қўлланма. -Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси нашриёти, 2017. -456 б.

Ушбу амалий қўлланмада ташкилот ва муассасаларнинг иш юритиш фаолиятида энг кўп қўлланадиган ҳужжатлар, уларни тузиш тартиб қоидалари масалаларига бағишланади.


Folklor sohasi bо‘yicha


yangi adabiyotJо‘rayev M., Eshonqulov J. Folklorshunoslikka kirish: о‘quv qо‘llanma. -Toshkent: Barkamol fayz mediya, 2017. -180 b.

Ushbuо‘quv qо‘llanmada о‘zbek xalq folklor san’atining tarixi, rivojlanish bosqichlari, folklorshunoslik maktablari va metodlari, folklorning tur va janrlarga bо‘linishi kabi masalalarni qamrab oladi.


yangi adabiyotЎзбекистон номоддий маданий мероси. -Тошкент; 2017.- 256 б.

Мазкур китобда Ўзбекистоннинг номоддий маданий мероси ҳақидаги манбалар ёритилган.


Madaniyat. Madaniyatshunoslik sohasi bо‘yicha


yangi adabiyotТўраев Ш. Маънавий-маърифий ишлар ва уни ташкил қилиш методикаси: ўқув қўлланма. -Тошкент: Парадигма, 2017. -156 б.

Мазкур ўқув қўлланма талабаларга маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш, унинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ва ролини тушунтириш, талабаларда мутахассислик билим ва кўникмаларини шакллантириш, Ўзбекистоннинг буюк келажагини таъминлашда маънавиятнинг аҳамиятини очиб бериш каби масалалар очиб берилган.


Fan. Fanshunoslik sohasi bо‘yicha adabiyotlar


yangi adabiyotДиссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари: диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмалар. -Тошкент; 2017. -72 б.

Ушбу китобда диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари: диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмалар берилган.


yangi adabiyotИлмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги, илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом, илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом, малакавий имтихонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, эксперт кенгаши тўғрисидаги низом. -Тошкент; 2017. -296 б.

Мазкур китобда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг илмий даража, унвонлар, малакавий имтихонларни ўтказиш тартиб тўғрисидаги низомлари берилган.


Informatik asohasi bо‘yicha


yangi adabiyot G‘aniyev S.K., Karimov M.M., Tashev K.A. Axborot xavfsizligi: darslik. -Toshkent: Fan va texnologiya, 2017. -372 b.

Darslikda axborot xavfsizligi tushunchasi va uning vazifalari, axborot xavfsizligiga bо‘ladigan zararli tahdidlarni oldini olish kabi masalalarga oid ma’lumotlar bayon etilgan.


yangi adabiyotKenjabayev A.T., Ikramov M.M., Allanazarov A.SH. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari: о‘quv qо‘llanma. -Toshkent: О‘zbekiston faylasuflari milliy jamiyati nashriyoti, 2017. -408 b.

Mazkur о‘quv qо‘llanma axborot-kommunikatsiya texnologiyalarining tayanch sohalari, tarmoq texnologiyalari, turli darajadagi axborot tizimlari va ularning marketing menejmenti, bank va moliya faoliyatida, soliq, sug‘urta hamda buxgalteriya hisobida qо‘llanish xususiyatlarini о‘z ichiga olgan.


Fizkultura va sport sohasiga oid adabiyotlar


yangi adabiyotЗамонамиз қаҳрамонлари. Ҳасанбой Дўстматов.- Тошкент: Машҳур-пресс,2017. – 108 б.

“Замонамиз қаҳрамонлари” рукни Ватанимиз байроғини юксакка кўтариб, юртимиз довруғини дунёга янада кенг таратаётган спортчиларимиз ҳаёти ва фаолиятига назарташлаш мақсадида ташкил этилди.


yangi adabiyotОлимов М.С, Солиев И.Р., Hайдаров Б.Ш. Спорт педагогик маhоратини ошириш: дарслик. -Тошкент: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2017. -320 б.

Дарсликда енгил атлетика бўйича спорт педагогик маhоратини оширишга, яъни машғулотларни режалаштириш, йиллик тайёргарликнинг босқич ва даврларида юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, кўпкураш турларида машғулотларни олиб бориш, ўтказиш бўйича спортчиларни тайёрлаш тизимини очиб берган.


Kutubxonashunoslik sohasiga oid adabiyotlar


yangi adabiyotGaniyeva B. Axborot kutubxona katalogi va fondi: о‘quv qо‘llanma. -Toshkent: О‘zbekiston faylasuflari milliy jamiyati nashriyoti, 2017. -212 b.

Ushbu о‘quv qо‘llanmada Axborot-kutubxona muassasalarining kataloglari, ularning tutgan о‘rni, katalog turlari, tasvir prinsiplari, hujjatlarga ishlov berish, sistemalashtirishning nazariy asoslari, tarixiy negizlari haqida tushuncha beradi.


Adabiyotshunoslik sohasiga oid adabiyotlar


yangi adabiyotAdolat yо‘li: Badiiy ocherklar, publisistik maqolalar. -Toshkent: Yangi asr avlodi, 2016. -304 b.

Ushbu kitobga о‘tgan asrning 80 yillaridagi mash’um qatag‘on davri haqida yozilgan badiiy ocherk va publisistik maqolalar jamlandi.


yangi adabiyotБугуннинг нафаси: Очерк, эссе, бадиий публицистика. - Тошкент: Машҳур-пресс, 2017. - 432 б.

Мазкур китобда замон билан ҳамнафас, ҳамқадам ижодкорларимиз асарлари юртимиздаги оламшумул янгиликлар, бунёдкорликлар ва айни пайтда замонамиз қаhрамонлари ҳаёти, орзу – интилишлари, уларнинг маънавий дунёсида юз бераётган ҳаётбахш эврилишлар ҳақидаги публиsистик мақола, очерк ва бадиалар ўрин олганки, улар сизларни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.


Китоб шоирага замондош бўлган сафдошлари, дўстлари ва шогирдларининг Зулфия ҳақидаги хотираларига бағишланади.


yangi adabiyotМирвалиев С., Шокирова Р. Ўзбек адиблари. -Тошкент: Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2016. -436 б.

Мазкур китобда бир нечта шоир ва ёзувчиларнинг ҳаётий ва ижодий фаолияти қисқача ёритиб берилган.


yangi adabiyotСарчашма мавжлари: Мақолалар.-Тошкент: Машhур- пресс, 2016. -416 б.

Мазкур тўпламдаги мақолалар, асосан, сўнгги 25 йил Истиқлол даври адабиётига фаол муносабат билдириши ҳамда мустақиллик даврида ёзилган ижод намуналари экани билан ажралиб туради


yangi adabiyotЎзбек болалар адабиёти антологияси. 1 жилд. -Тошкент: Чўлпон, 2017. -288 б.

Ўзбек болалар шеъриятини бугунги кундаги қиёфасида мамлакатимизда аhилликда яшаётган турфа миллат ва элатлар вакиллари учун турли тилларда бадиий жиhатдан баркамол асарлар яратаётган қардош халқлар адабиётлари намоёндалари hам ўзига хос ўрин тутади.


yangi adabiyotЎзбек болалар адабиёти антологияси. 2 жилд.-Тошкент: Чўлпон, 2017. -384 б.

Мазкур китобда ўзбек адабиётининг етук намоёндаларининг болаларга хос бўлган бир нечта ҳикоялари берилган.


Badiiyadabiyotlar


yangi adabiyotЛевин А. Сўнгги бўса: детектив қисса.- Тошкент: Ўзбекистон, 2016. -80 б.

Муаллифнинг ушбу китобида 3 бўлимдан иборат детектив қиссаси берилган.


yangi adabiyotMuxtor A. Chinor: roman. -Toshkent: G‘ofur G‘ulom nomidagi nashriyot-matbaa ijodiy uyi, 2018. -432 b.

Mazkur asar bir о‘zbek oilasi hayotiga bag‘ishlangan.



yangi adabiyotАйтматов Ч. Асрни қаритган кун: роман. -Тошкент: Янги аср авлоди, 2015. 432 б.

Асарнинг асосий қаҳрамонларидаги ўзига хос характер, ички олам, улар бошидан кечган мусибат китобхон қалбига шу даражада яқинлиги билан ажралиб туради.


yangi adabiyotЮсуф М. Биз бахтли бўламиз: шеърлар тўплами. -Тошкент: Ниҳол, 2017. -192 б.

Мазкур китобда ўзбек халқининг буюк фарзанди Муҳаммад Юсуфнинг Ватанни мадҳ этувчи бир нечта шеърлари берилган.


San’at sohasiga oid adabiyotlar


yangi adabiyotИрзаев Б. Ўзбек мусиқа маданияти тарихи саҳифаларидан. -Тошкент: Академ нашр, 2017.-159 б.

Муаллиф давр адабиётларини уқур таҳлил қилиш асосида ўзбек халқи мусиқа маданияти тарихида содир бўлган ижобий ва салбий ўзгаришлар, ривожланиш хусусиятлари, шунингдек, тарихий тафаккур динамикасига таъсир кўрсатган мафкуравий ҳамда сиёсий омилларни очиб беради.


yangi adabiyotDо‘smetova R., Abrayqulova N. Raqs: darslik.- Toshkent: Barkamol fayz media. -2017. -160 b.

Ushbu darslikda raqs ijrochiligining turlari, uning estetik va ma’naviy omillari, о‘zbek raqs maktabining turlari haqidagi asosiy tushunchalar berilgan.


yangi adabiyotDjumayeva L., Sharafiyeva N. Xor sinfi va kamer xor: о‘quv qо‘llanma.- Toshkent: Barkamol fayz mediya, 2017. -288 b.

Mazkur о‘quv qо‘llanmada xor sinfi va kamer xori fani bо‘yicha amaliy va nazariy manbalar berilgan.


yangi adabiyotМаданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқаришга доир меъёрий ҳужжатлар тўплами. -Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2016. -304 б.

Ушбу китобда мустақиллик даврида маданият ва санъат соҳасига доир қабул қилинган қарорлар чоп этилган.


yangi adabiyotМамиконян Т. Якка хонандалик: ўқув қўлланма. -Тошкент: Баркамол файз медия, 2017. -324 б.

Ушбу ўқув қўлланмада якка хонандалик масалаларига оид маълумотлар берилган.


yangi adabiyotМухторова Ф. Полифония: дасрлик. -Тошкент: Баркамол файз медия, 2017. -240 б.

Ушбу дарсликда Ўзбекистон композиторлари ижодиёти билан боғлиқ бўлган назарий ва тахлилий материаллар ёритилган.


Ўқув қўлланмада талабаларнинг жўрнавозлик, ансамбл бўлиб ижро этишларига оид асосий маълумотлар баён этилган.


yangi adabiyotRaximov E. Vokal: о‘quv qо‘llanma. -Toshkent: Barkamol fayz media, 2017. -188 b.

О‘quv qо‘llanma vokal ijrochiligida ovozni tо‘g‘ri tarbiyalash, tо‘g‘ri nafas olish va undan foydalanish, tо‘g‘ri tovush hosil qilish, artikulyatsiya apparati hamda tovush hosil bо‘lishida ishtirok etadigan barcha a’zolarni tanishtirish va ularning faoliyati haqida ma’lumotlar beradi.


yangi adabiyotRustamov V.K. Ssenariynavislik mahorati: о‘quv qо‘llanma. -Toshkent: Barkamol fayz mediya, 2017. -204 b.

Tavsiya etilayotgan ushbu qо‘llanmada ssenariynavislik mahoratining о‘ziga xosligi, sseriylarni yaratishning nazariy va amaliy asoslari, ssenariylar turlari jihatidan yondoshuv, hujjatlar va faktlarni badiiylashtirish va boshqa sahnalashtirish manbalari haqida sо‘z boradi.


yangi adabiyotHaydarov A. Ijodiy ishlab chiqarish faoliyatini rejalashtirish, tashkil etish va boshqarish: О‘quv qо‘llanma. -Toshkent: Yangi nashr, 2016. -208 b.

Mazkur о‘quv qо‘llanmada ijodiy ishlab chiqarish faoliyatini rejalashtirish, tashkil etish va ularni boshqarish masalalari yoritib berilgan.


yangi adabiyotHaydarov A. Madaniyat va san’at sohasini boshqarish asoslari: о‘quv qо‘llanma. -Toshkent: G‘.G‘ulom nomidagi nashriyot-matbaa ijodiy uyi, 2016. -196 b.

Ushbu о‘quv qо‘llanmada madaniyat va san’at sohasining rivojlanish tarixi va zamonaviy konsepsiyalari, soha boshqaruvi ilmiy muassasalari, mamlakatimizda madaniyat va san’at sohasi boshqaruvining rivojlanishi kabi mavzular yoritib berilgan.


Badiiy adabiyotlar


yangi adabiyotBahor bulbullarining chah-chahi: jahon adabiyotidan yangi tarjimalar. -Toshkent: CHо‘lpon, 2016. -100 b.

Mazkur kitobda jahon adabiyoti asarlarining yangi tarjimalari berilgan


yangi adabiyotЖўраева Г. Нафис туйғулар: Шеърлар, мақоллар. - Тошкент: Адиб, 2012. -320 б.

Таниқли шоира Гулчеҳра Жўраеванинг мазкур китобида янги шеърлари, қардош ижодкорлар ижодидан ўгирган таржималари, муҳтарам устозлари, қаламкаш тенгдошларига доир сара мақолалари ва муаллиф ижоди ҳақидаги адабиётшунослар мулоҳазалари жамланган.


yangi adabiyotВоҳидов Э. Танланган асарлар. -Тошкент: Шарқ, 696 б.

Умр бўйи она халқини, она тилини, она заминини баланд пардаларда куйлаб ўтган шоир, то мана шу эл, тил, замин бор экан, ҳеч унитилмайди. Ушбу умр китоби ҳам шоирини соғинган эл учун ғойибона дийдор бўлса, ажаб эмас.


yangi adabiyotНавоий А. Хазойин ул-маоний. -Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. -256 б.

Буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг ушбу китобида танланган ғазаллари, рубоийлари ҳамда маснавийлари берилган. Мазкур китобнинг ўзбек ва рус тилларидаги нашрини Ахборот-ресурс марказимиздан олиб ўқишларингиз мумкин.


yangi adabiyotРашидов Ш. Сайланма. -Тошкент: Маънавият, 2017. -264 б.

Халқимизнинг ардоқли фарзанди, атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг “Сайланма” китобига адибнинг “Кашмир қўшиғи”, “Икки дил достони” сингари машҳур асарлари, шеърий ижодидан намуналар, халқимиз ҳаётига оид, шунингдек, адабиётимиз ривожига бағишланган публисистик ва адабий-танқидий мақолалари киритилди.



yangi adabiyotҒафуров И. Танланган асарлар: Мансуралар, ҳикоялар, бадиалар ва бошқа асарлар. -Тошкент: Шарқ, 2017. -736 б.

Ушбу китобда Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, атоқли таржимон, таниқли адиб ва зукко мунаққид Иброҳим Ғофуровнинг 80 йиллиги муносабати билан унинг энг сара асарлари берилган.



Falsafaf anlari bо‘yicha


yangi adabiyotБобожонов Ф. Шахс имижи. -Тошкент: Янгиасравлоди, 2017. -112б.

Мазкур рисолада ўз қиёфасига бошқаларни гоҳи билан қарашни ҳоҳлаган ва имиж яратиш истагида бўлган барча китобхонларга мўлжалланган.


Ma’lumotnoma nashrlari


yangi adabiyotЗаҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси. -Тошкент: Шарқ, 2017. -688 б.

Жаҳон тарихидаги буюк шахслардан бири, ўзбек халқининг машҳур фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг қисқа, аммо кўп қиррали, сермазмун, мураккаб ҳаёти ва фаолияти давомида беқиёс тарихий ва ижодий мерос қолдирган. Мазкур энциклопедия ўзбек халқининг буюк фарзанди З.М.Бобурнинг ижодий меросига бағишланган.